Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юсуф Нозик қилмишига яраша жазо олди

Юсуф Нозик қилмишига яраша жазо олди

Фото: «NTV»

Туркия суди Рейҳанли шаҳрида 2013 йили содир этилган теракт бош айбланувчиси Юсуф Нозикка 53 та бир умрлик қамоқ жазосини берди. «NTV» телеканали хабарига кўра, жазолар сони теракт қурбонлари сонидан келиб чиқиб белгиланган.

Бир неча йиллар Сурия ҳудудида яшириниб юрган Юсуф Нозикни турк махсус хизматлари ўтган йил сентябрь ойида Латакияда  тутиб олишганди.

Рейҳанлида 2013 йилнинг май ойида содир этилган терактда 53 инсон ҳалок бўлган, 155 киши жароҳатланган. Суриштирувларда портлашда турк экстремистларининг қўли борлиги аниқланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг