Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Яхши тарих»га эга сайёҳлар Европага саёҳат қилиши осонлашди

«Яхши тарих»га эга сайёҳлар Европага саёҳат қилиши осонлашди

Фото: «Google.com»

Европа иттифоқи парламенти «яхши тарих»га эга сайёҳларга шенген визасини беришни осонлаштириш ҳақидаги таклифни маъқуллади. Бу ҳақида Европа комиссиясининг расмий сайтида маълумот берилган.

Унга кўра энди сайёҳлар виза олиш учун сўровномани аввалгидек уч ой эмас, олти ой олдин беришлари мумкин. Имконияти бўлган жойларда эса сўровномани электрон тарзда тўлдирса бўлади. Шу билан бирга 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар виза тўловидан озод қилинади.

Европада тез-тез бўлиб турадиган ва қоидаларни бузмаган сайёҳларга бир йилдан беш йилгача бўлган кўп марталик визалар берилиши мумкин. Европа иттифоқи 2010 йилдан буён амалда бўлиб турган миграция қонунчилигини қайта кўриб чиқмоқчи. Ўтган вақт давомида вазият тубдан ўзгаргани бунга сабаб қилиб кўрсатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг