Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Яхши қиз, аммо...»: Грета Тунберг «Twitter»даги профилини ўзгартирди

«Яхши қиз, аммо...»: Грета Тунберг «Twitter»даги профилини ўзгартирди

Фото: «Ladbible.com»

Халқаро экоҳаракатнинг энг ёш ва энг фаол аъзоси, швециялик Грета Тунберг яқинда Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясида қилган чиқиши билан яна бир марта тилга тушганди.

Чиндан ҳам маъруза анча таъсирли чиқдики, эътирофлар, муносабатлар оз бўлмади.

Масалан, РФ президенти Владимир Путин Тунбергнинг маърузасидан ҳайратга тушмаганини таъкидлади, қайтанга «табиатни муҳофаза қилиш» баҳонасида пул ишлаш ниятида болалардан фойдаланишни танқид қилди. Рус сиёсатчиси Гретанинг жуда яхши ва самимий қизлигига асло шубҳа қилмаслигини, бироқ замонавий дунёмиз нечоғлиқ мураккаб ва хилма-хилликларга бойлигини бу қизга ҳеч ким тушунтирмаган кўринади, дея писанда қилиб ўтганди.

Путининг гаплари «ўтиб кетди», шекилли, Грета «Twitter»и профилидаги тавсифни ўзгартириб қўйди. Илгари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Грета ҳақидаги сўзлари турарди: «Порлоқ ва ажойиб келажакдан роҳат олувчи жуда бахтли қиз».

Энди бунинг ўрнида қуйидаги жумлаларни ўқиймиз: «Яхши, бироқ кўп нарсадан бехабар қиз».

Грета Тунберг шунчалик машҳур бўлиб кетдики, уни президентлар ҳам танийди. Ҳатто замонавий Жанна д’Арк дея алқашмоқда, Нобель тинчлик мукофотига номзодини кўрасатишяпти. Гретанинг ўзи эса ўғирланган болалигимни қайтариб беринглар дея дарғазаб. У энди 16 га тўлди...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг