Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яхши мутахассислар бориб ишлаши учун энг яхши мамлакатлар (рейтинг)

Яхши мутахассислар бориб ишлаши учун энг яхши мамлакатлар (рейтинг)

Фото: «IMD»

«IMD» бизнес мактаби ҳар йили юқори малакали мутахассислар учун энг жозибали мамлакатлар рейтингини (World Talent Ranking) тузади. Бешинчи йилдирки, Швейцария бу рўйхат етакчиси. Билимли иммигрантлар сони Альп мамлакатида шиддат билан ўсиб боряпти. Рўйхатда иккинчи — Дания, учинчи — Норвегия, деб ёзмоқда «Bloomberg».

АҚШ «ТОП-10»га кирмади, бироқ ўтган йилга нисбатан тўрт поғона юқорилаб 12-ўринни банд этди. Буюк Британия 23-ўринда, Канада эса кучли ўнликка кирган Европада жойлашмаган ягона мамлакат — 6-ўрин.

Осиёда малакали мутахассислар учун энг яхши иш ўринларини Синпгапур таклиф этмоқда — 13-ўрин, Гонконг эса 18-ўринда.

Рейтингни тузишда 63 мамлакатдаги 6000 дан зиёд мутахассислар сўровдан ўтказилди.

ТОП-10

  1. Швейцария
  2. Дания
  3. Норвегия
  4. Австрия
  5. Нидерландия
  6. Канада
  7. Финляндия
  8. Швеция
  9. Люксембург
  10. Германия.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг