Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яқин кунларда жаҳон савдосида қоидалар ўзгариши мумкин

Яқин кунларда жаҳон савдосида қоидалар ўзгариши мумкин

Фото: «The Economist»

Яқин кунларда жаҳон савдоси қоидалари «де-факто амал қилишни тўхтатади», деб ёзади «Der Spiegel» нашри.

Нашрнинг таъкидлашича, бунга АҚШнинг хатти-ҳаракатлари ортидан Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)нинг апелляция органи фаолияти тўхтатилиши сабаб бўлади.
 
Ушбу идора ишлаши учун камида уч аъзоси бўлиши шарт. Ҳозирда учта аъзоси ишламоқда, бироқ улардан икки нафарининг ваколат муддати иккинчи ва охирги муддати 10 декабрда тугайди. Бундан ташқари, сўнгги икки йил давомида АҚШ маъмурлари янги аъзолар сайланишига тўсқинлик қилиб келмоқда.

Чоршанба, 11 декабрь куни апелляция идораси ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин, «Der Spiegel» ёзишича, жаҳон савдоси асосий назорат органининг қулаши ортидан амалдаги савдо қоидалари ўз кучини йўқотади.
 
Мақола муаллифи кўра, бу АҚШ президенти Дональд Трамп «саъй-ҳаракатлари» натижаси, чунки у «ЖСТсиз дунёда АҚШ учун янада қулай шароитлар»га эга бўлмоқчи. ЖСТ апелляция органи декабрь ўрталарида фаолиятини тўхтатиши эҳтимоли ҳақида октябрь ойи бошида савдо бўйича еврокомиссар Сесилия Мальмстрём ҳам баёнот берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг