Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япониядаги табиий офат қурбонлари сони 15 нафарга етди

Япониядаги табиий офат қурбонлари сони 15 нафарга етди

Фото: «YouTube»

Жануби-ғарбий Японияда кучли ёмғир оқибатида сув тошқинлари юзага келгани ҳақида видеохабар бергандик. «Argumenti.ru» Япония телевидениесига асосланиб хабар беришича, ушбу табиий офат қурбонлари сони айни пайтга келиб 15 нафарга етган.

Хабарга кўра, Кумагава дарёси ўзанидан чиқиб кетганидан сўнг Кумамура қишлоғида жойлашган қариялар уйини сув олган. Ҳодиса жойига етиб келган қутқарувчилар клиник ўлим аломатларига эга 14 та жасадни топишди.

Бунгача Акисита қишлоғида кўчки оқибатида бир инсон ҳалок бўлганди.

Ҳозирга келиб бедарак йўқолган тўққиз киши қидирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг