Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги Зеландияда вулқон отилишидан вафот этганлар сони 19 кишига етди

Янги Зеландияда вулқон отилишидан вафот этганлар сони 19 кишига етди

Фото: «theguardian»

Янги Зеландияда 9 декабрь куни вулқон отилиши рўй берганди. Бу пайт орол ва унинг атрофида 47 нафар сайёҳ бўлган. 23 декабрь ҳолатига кўра, вулқон отилишидан вафот этганлар сони 19 кишига етди, деб ёзмоқда Xinhua.

Вулқон отилишидан кейин дастлаб 9 нафар инсон ҳалок бўлгани айтилганди. Кейинчалик бир киши касалхонада оламдан ўтди. 13 декабрь куни ташкил этилган қидирув операцияси давомида яна 6 кишининг жасади топилди.

Маҳаллий радионинг хабарига кўра, касалхонада жабрланганлардан яна бир нечтаси вафот этган. Айни пайтда касалхонада 14 нафар жабрланувчи бор, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир.

Маълумот ўрнида, Уайт-Айленд Янги Зеландиядаги ягона фаол вулқон ороли ҳисобланади ва сайёҳлар ташрифи бўйича юқори ўринларда туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг