Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойликларни битталаб санаб чиқишга қарор қилишди

Хитойликларни битталаб санаб чиқишга қарор қилишди

Фото: «Nikolian.livejournal.com»

Хитойда еттинчи марта ўтказилаётган аҳолини рўйхатга олиш бошланди. У 10 декабрь куни якунига етади. Бу ишга жами 7 млн ходим жалб этилган бўлиб, уларнинг ҳар бири тахминан 250 тадан одамни рўйхатга олиши керак. Бу ҳақда «Лента» хабар берди.

Аҳолини рўйхатга олишда Хитой, Макао, Тайвань ва Гонконг аҳолиси, шунингдек, у ерда доимий равишда истиқомат қилаётган чет элликлар иштирок этишади. Ҳатто, хорижда яшаётган ХХР фуқаролари ҳам рўйхатга олинади.

Хитойда аҳоли илк бор 1953 йилда рўйхатга олинган. Ўшанда мамлакатда 600 млн киши яшарди. 2019 йилга маълумотларга кўра, Гонконг, Макао ва Тайванни ҳисобга олмаганда Хитой аҳолиси 1,4 млрд кишини ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг