Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой иқтисодиёти ўсади, бироқ инфляция кучаяди

Хитой иқтисодиёти ўсади, бироқ инфляция кучаяди

Фото: «UBR.ua»

Хитойда 2019 йили ялпи ички маҳсулот 6-6,5 фоиз атрофида ўсиши кутилмоқда. «РИА Новости» ушбу рақамларни мамлакатни ривожлантириш ижтимоий-иқтисодий режасидан келтирмоқда.

2018 йили ички талаб камайиши ва АҚШ билан савдо-иқтисодий можаро сабаб Хитой ЯИМ ўсиш суръати 1990 йилги минимумга тушиб кетди.

Хитойда 2019 йилда инфляция 3 фоизгача кучайиши ҳам кутиляпти. 2018 йил якунига келиб, инфляция 2,1 фоизга ўсди, бироқ ҳукумат 3 фоизлик инфляция юз беришини ҳам назардан соқит қилмаяпти.

ХХР давлат бюджети дефицити 2019 йили 2,76 трлн. юан ($411 млрд. атрофида) ёки ЯИМнинг 2,8 фоизини ташкил этиши кутилмоқда.

Юқоридаги рақамлар мамлакат бюджети лойиҳасида келтирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг