Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда пайдо бўлган янги вирус бошқа мамлакатларда ҳам учрамоқда — ЖССТ

Хитойда пайдо бўлган янги вирус бошқа мамлакатларда ҳам учрамоқда — ЖССТ

Фото: «Iz.ru»

Хитойнинг Ухань шаҳрида пневмониянинг янги туридан иккинчи одам нобуд бўлди. Лаборатория тадқиқотлари касалликнинг кенг тарқалишига 2019-nCoV коронавируси сабаб бўлаётганини кўрсатди. Бори шу...

Касаллик ҳақида бошқа маълумот-тафсилотлар йўқ.

Хитойда тарқаган янги касаллик вируси 16 январь куни Женевада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) конференциясида муҳокама қилинди.

«2019-nCoV коронавируси ҳақида етарлича маълумотга эга эмасмиз, қандай тарқайди, клиник аломатлари нималарда кўринади, тарқалиш даражаси қандай — билмаймиз. Қандай пайдо бўлгани ҳам бизга номаълум», — ТАСС ЖССТ баёнотидан ана шу иқтибосни келтирмоқда.

Коронавирус 2019 йил охирида аниқланганди. Аввалига барча касалланганлар Ухань шаҳрида (Хитой) қайд этилди. 2020 йил январидан бошқа мамлакатларда ҳам шу касалликка чалинганлар аниқлана бошланди.  16 январь куни Японияда Хитойдан келган беморни лабораторияда текшириб, бу пневмониянинг янги тури деган тўхтамга келишди. Таиландда ҳам худди шу касалликка чалинган бир нафар бемор аниқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг