Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда кучли зилзила юз берди: қурбонлар бор

Хитойда кучли зилзила юз берди: қурбонлар бор

Фото: «RUSSIAN.NEWS.CN»

Хитой жануби-ғарбида жойлашган Сичуан провинциясида магнитудаси 6,0 баллга тенг зилзила содир бўлди. Камида уч киши ҳалок бўлган, 60 га яқин киши жароҳат олган, дейилади «Sina» ахборот портали бугун, 16 сентябрь куни тарқатган хабарда.

Хитой сейсмология маркази маълумотига кўра, ер ости силкинишлари Лусян уезидаги аҳолиси 4,3 кишини ташкил этувчи Лучжоу шаҳрида маҳаллий вақт билан соат 04:33 да қайд этилган. Зилзила ўчоғи 10 км. чуқурликда жойлашган. Маҳаллий вақт билан соат 04:55 да ҳам бу ерда ер қимирлаши (2,8 балл) кузатилган.

Қутқарув-қидирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг