Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда кучли ёмғир туфайли 21 минг киши эвакуация қилинди

Хитойда кучли ёмғир туфайли 21 минг киши эвакуация қилинди

Фото: «AFP 2020/STR»

Хитой жануби-шарқида Цзянси провинцияси маъмурияти кучли ёмғир туфайли 21 минг кишини эвакуация қилди, дея хабар берди Синьхуа агентлиги.

Хабарларга кўра, сешанба куни бошланган шаррос ёмғир 117 та уйга зарар етказган ҳамда 24,3 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларини яксон қилган.

Таъкидланишича, жала натижасида келиб чиққан сув тошқинлари қарийб 380 минг кишининг турмушини издан чиқарган. Ёмғир зарари тахминан 49,3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Метеорологлар якшанба кунигача ёмғир қуйишини прогноз қилишмоқда ва юзага келиши мумкин бўлган табиий офатлардан огоҳлантиришмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг