Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда бу йил пахта ҳосили камайди

Хитойда бу йил пахта ҳосили камайди

Фото: «Kapital.kz»

Хитой 2019 йилда пахтадан (тола ҳисобида) 5,89 млн. тонна ҳосил олди, мамлакат статистика бошқармаси маълумотларига кўра, бу ўтган йилгидан 3,5 фоизга камдир, дея хабар бермоқда «Синьхуа» ахборот агентлиги.

Ғўза майдонлари 0,5 фоизга қисқариб, жами 3,34 млн. гектарни ташкил этган, ҳосилдорлик эса 3,1 фоизга пасайиб, гектаридан 1764 кг.ни ташкил этган.

Хитой пахтасининг асосий қисмини Шинжон-Уйғур мухтор тумани беради: 2019 йилги ҳосилнинг 84,9 фоизи.

Пахта ҳосилининг камайишига ноқулай об-ҳаво (ҳавонинг иссиқ келиши, дўл ёғиши) сабаб бўлган.

Маълумот учун: Хитой энг кўп пахта толасини 2012 йилда етиштирган — 6,84 млн. тонна. Бу 1978 йилгидан 2,2 баравардан кўпроқ бўлиб, то 2017 йилгача пасайишда давом этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг