Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда бир ходимни деб 17 минг киши коронавирусга тест топширди (видео)

Хитойда бир ходимни деб 17 минг киши коронавирусга тест топширди (видео)

Фото: «Reuters»

Шанхайнинг Пудун аэропортида инфекцияга чалинган битта ходимни деб 17 минг киши коронавирусга тест топширди, деб ёзади «Reuters».

Таъкидланишича, 17 719 кишидан намуналар олинган, 11 544 кишининг тест натижалари чиқди — улар манфий. Қолган намуналар ҳали текширилмоқда. «Shanghai Airport» (Group) раҳбари ўринбосари Чжоу Цзюньлуннинг сўзларига кўра, тасдиқланган COVID-19 ҳолатлари аэропортнинг фақат юк терминали билан боғлиқ.

22 ноябрь куни Хитой ижтимоий тармоқларида Пудун халқаро аэропортида олинган видеолар тарқалди. Унга кўра жуда кўп одамлар тўпланиб қолишган: айтишларича, уларни бинодан чиқаришмаган. Ўша куниёқ расмийлар иккита коронавирус ҳолати туфайли Россия билан чегарадош Маньчжоули шаҳрида карантин жорий этишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг