Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой коронавирусининг биринчи фотосурати пайдо бўлди

Хитой коронавирусининг биринчи фотосурати пайдо бўлди

Фото: «Reuters»

Хитойдан тарқаган янги турдаги коронавирус (2019-nCoV)нинг биринчи сурати чиқди. Бу ҳақда CGTN хабар берди.

Касаллик тарқаган ҳудуд — Ухань шаҳрида бу касалликни юқтирганлар учун махсус касалхона қурилиши бошланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти барча мамлакатларни Хитойда пайдо бўлган коронавирусга қарши эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.

Сўнгги маълумотларга кўра, 800 дан зиёд инсонда коронавирус аниқланди, касалликдан вафот этганлар сони 26 нафарга етган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг