Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой Фаластин масаласини ҳал этиш йўлини айтди

Хитой Фаластин масаласини ҳал этиш йўлини айтди

Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ининг айтишича, Яқин Шарқдаги можаронинг кучайиши Фаластин халқининг ўз мустақил давлатига эга бўлиш ҳуқуқини инкор этиш билан боғлиқ. 

«Фаластин ва Исроил ўртасидаги можаронинг даврий такрорланишининг асосий сабаби - Фаластин халқининг давлатчилик ҳуқуқларига узоқ вақт давомида эътибор бермаслик», деди у.

Ван Ининг фикрича, можарони ҳал қилиш йўли «икки халқ учун икки давлат» тамойилини амалга оширишдан иборат. Мустақил Фаластин давлатини яратиш зарур, деди ташқи ишлар вазирлиги раҳбари.

Хитой, шунингдек, можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича халқаро конференция чақириш ва йўл харитасини ишлаб чиқишни талаб қилмоқда, дейди дипломат.

«Фаластин масаласи Яқин Шарқдаги асосий муаммодир. Ва агар у адолатли ечим топмаса, минтақада узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни ўрнатишнинг иложи йўқ», — дея фикрини хулосалаган Ван И.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг