Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой: 33 нафар фирибгар «шифокор» 14 йилгача қамаладиган бўлди

Хитой: 33 нафар фирибгар «шифокор» 14 йилгача қамаладиган бўлди

Фото: «Regnum»

Жами 33 киши ўзини шифокор қилиб кўрсатиб, Хитой фуқароларига телефон ёки интернет орқали соғлиқни сақлаш маҳсулотларини сотганлиги учун 14 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб «Regnum» хабар берди.

Чунцин шаҳар суди маълумотига кўра, айбланувчилар Хитой шаҳарларида соғлиқни сақлаш соҳасида бир қатор компанияларга асос солиб, сотувчиларни ишга ёллашган. Улар эса ўзларини тиббиёт соҳаси экспертлари деб кўрсатиб, ўрта ва кекса ёшдаги кишиларга соғлиқни сақлаш маҳсулотларини қиммат нархларда сотишган.

2014 — 2017 йилларда фирибгарлар жами 56,15 миллион юан (тахминан $7,9 миллион) пул ишлаб топишган. Айбланувчилар 3 йилдан 14 йилгача қамоқ жазоси ҳамда 10 мингдан 500 минггача юан миқдорида жарима тўлашга ҳукм қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг