Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хиросимадагидан 17 карра кучли: Шимолий Кореяда синалган ядро бомбаси тоғни силжитиб юборди

Хиросимадагидан 17 карра кучли: Шимолий Кореяда синалган ядро бомбаси тоғни силжитиб юборди

Фото: «Daily Mail»

Ҳиндистонлик олимлар Шимолий Корея 2017 йили синовдан ўтказган ядро бомбаси кучини ҳисоблаб чиқишди, дея хабар берди «Daily Mail». Бунинг учун Япония 2014 йили фазога чиқарган «Advanced Land Observing 2» йўлдошига ўрнатилган радар узатган маълумотлардан фойдаланилди.

Фото: «Daily Mail»

Ана шу синовлардан сўнг Ер юзаси ўзгаришларга учрагани аппарат томонидан қайд этилган экан. Портлаш Мантапсан тоғида, денгиз сатҳидан 1660 метр баландликда амалга оширилган.

Фото: «Daily Mail»

Ядро бомбаси портлашидан кейин тоғнинг баланд қисми бир неча метрга сурилиб қолган. Чўққининг ўзи эса нақ 50 сантиметрга силжиган. Тадқиқот муаллифлари ядро бомбаси портлаган жойда диаметри 66 метрлик ўра пайдо бўлган деган тахминни илгари суришяпти.

Якунда олимлар корейслар портлатган ядро бомбасининг кучи 245 дан 271 килотоннагачани ташкил этади деган тўхтамга келишди.

Фото: «Daily Mail»

Маълумот учун: 1945 йилнинг 6 августида Япониянинг Хиросима шаҳрига ташланган атом бомбасининг кучи 15 килотоннага тенг эди. Ўшанда шаҳарнинг катта қисми вайронага айланиб, бевосита портлашнинг ўзидан 70 минг киши ҳалок бўлган, яна 60 минг киши нурланиш, куйиш ва олинган жароҳатлар оқибатида вафот этган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг