Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда президентлик сайлови қандай ўтмоқда?

Қозоғистонда президентлик сайлови қандай ўтмоқда?

Фото: «360tv.ru»

Қозоғистонда бугун президентлик сайлови ўтказилмоқда. Сайлов маҳаллий вақт билан 20:00да (Тошкент вақти билан 19:00) якунига етиши лозим. Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Актюбинск ва Манғистоу вилоятларида вақт тафовути боис сайлов участкалари бир соат кечроқ ёпилади.

Қозоғистон мудофаа вазирлиги томонидан хабар қилинишича, ҳарбийларнинг 96,5 фоизи овоз беришга улгурган. Ҳарбий қисмлар ҳудудида 19 та сайлов участкаси иш олиб боряпти.

Қозоғистонда президент 5 йил муддатга сайланади. Номзод ғолиб бўлиши учун 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаши лозим. Акс-ҳолда иккинчи тур ўтказилади.

Президентлик курсиси учун етти номзод кураш олиб бормоқда: Nur Otan партиясидан Қосим-Жомарт Тўқаев, «Буюк чўл бургутлари» жамоат бирлашмасидан Тугел Садибек, Қозоғистон касаба уюшмалари федерациясидан Амангелди Таспихов, «Ак жол» партиясидан Дания Еспаева, «Ауыл»партиясидан Толеутай Раҳимбеков, коммунистик халқ партиясидан Жамбил Ахметбеков ва «Миллат тақдири» миллий-ватанпарварлик ҳаракатидан Амиржон Косановлар номзоди қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонни деярли 30 йил давомида бошқарган Нурсултон Назарбоев жорий йилнинг 20 март санасида истеъфо берган эди. Шундан буён мамлакатни сенат раиси Қосим-Жомарт Тўқаев вақтинча бошқариб келмоқда. Назарбоев эса умрбод миллат етакчиси сифатида тан олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг