Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазирлар энди оддий рейс билан учади

Вазирлар энди оддий рейс билан учади

Фото: «Корреспондент.net»

Германия ҳукумат лайнерлари энди фақат бир неча юқори лавозимдаги мансабдор шахслар учунгина хизмат қилади. Кўпчилик ҳукумат аъзолари хизмат сафарларини оддий рейсли самолётларда амалга оширишларига тўғри келади, деб хабар қилмоқда «Корреспондент.net».

Ҳукумат лайнерлари федерал президент, канцлер, вице-канцлер ҳамда ички ва ташқи ишлар вазирлари учун хизмат кўрсатади.

Таъкидланишича, ҳукумат самолётларида юз берган қатор ҳалокат ва техник носозликлардан сўнг президент Франк-Валтер Штайнмайер ва канцлер Ангела Меркелни парвоз давомида заҳирадаги самолёт кузатиб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг