Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таиланддаги машҳур сарой пандемиядан сўнг очилган биринчи куниёқ ёниб кул бўлди

Таиланддаги машҳур сарой пандемиядан сўнг очилган биринчи куниёқ ёниб кул бўлди

Фото: «Thaipbsworld.com»

2000 йили Паттайяда таиландлик миллионер-филантроп томонидан барпо этилган Бан Сукхавади сарой музейи коронавирус пандемияси туфайли локдаундан сўнг очилган куни эрталаб мажмуада келиб чиққан ёнғин туфайли ёниб кетди, дея хабар берди «Thai PBS» телеканали.

Ёнғин чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 10:30 да будда диний санъат буюмлари экспозицияси омборида бошланиб, тай анъанавий архитектура элементлари билан Европа саройи услубида барпо этилган уч қаватли музейнинг ҳамма томонига жуда тез тарқалган. 20 дан ортиқ ўт ўчирувчилар жамоаси икки ярим соат давомида ёнғинни ўчиришган. Ёнғин оқибатида бинонинг ички қисми деярли тўлиқ ёниб кул бўлган, дейилади хабарда.

Ёнғин натижасида ҳеч ким шикастланмаган. Ёнғин пайтида ичкарида бўлган олти нафар одам аланга биринчи қаватдаги даҳлизларни қамраб олгунча бинони тарк этишга улгурган. Телеканалнинг маълум қилишича, ёнғин бошланган пайтда бино ҳали ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлмаган.

Бан Сукхавади 2000 йилда таиландлик миллионер, Таиландда товуқ гўшти ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялардан бири «Саха Фармз» президенти, доктор Пання Чотитхеван томонидан қурилган. Компания юқори технологик парранда фермалари тармоғига эга бўлиб, Япония ва Жанубий Кореяга товуқ гўшти етказиб берувчи асосий компаниялардан бири ҳисобланади.

Бан Сукхавади сарой музейи 20 йил давомида маҳаллий ва чет эллик сайёҳларнинг севимли масканига айланиб улгурганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг