Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистонда тошқин оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди (видео)

Тожикистонда тошқин оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди (видео)

Фото: rus.ozodi.org

Тожикистон ҳукумати тошқинлар оқибатида юз берган табиий офатлар 9 кишининг ўлимига олиб келганини маълум қилди. Бу ҳақда rus.ozodi.orgга таяниб NewTimes.kz хабар беради.

Фавқулодда вазиятлар қўмитаси ўз баёнотида табиий офатлар асосан Хатлон вилояти ва республикага бўйсунувчи вилоятларга таъсир қилганини айтди.

Баъзи фуқаролар расмийларни бундай тадбирларга тайёр эмасликда айблашмоқда.

Маълумотларга кўра, 12 май тонгига қадар 9 киши ўлгани тасдиқланган.

Шамсиддин Шохин туманида битта оиладан уч киши ҳалок бўлган. Маълумки, ўлганлар 39 ва 29 ёшда, учинчиси 10 ёшда бўлган. Уларнинг барчаси сел оқизиб кетган машинада бўлишган.

Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотларига кўра, янги кўчкилар хавфи Тожикистонда камида 14 майгача сақланиб қолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг