Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус кўршапалакдан тарқалгани яна бир бор тасдиқланди

Коронавирус кўршапалакдан тарқалгани яна бир бор тасдиқланди

Фото: «Global Look Press»

Хитой фан ва техника вазирлиги мутахассислари тадқиқот ўтказиб, коронавирус касаллиги кўршапалакдан тарқалганини яна бир бор тасдиқлади.

Олимлар уй ҳайвонлари ва паррандалар ўртасида тадқиқот ўтказган ва шундай хулосага келишган. Унга кўра, COVID-19 кўршапалакларда учрайдиган коронавирусга 90 фоиз ўхшайди. Бу кўршапалаклар Хитойнинг Чжэцзян провинциясидаги Чжоушан шаҳрида кўплаб тарқалган.

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, кўршапалаклар нафақат пневмонияга сабабчи, балки тарқатувчи ҳам ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, бунга қадар ҳам касаллик айнан улардан тарқалгани бир неча бор айтилган эди.

Таъкидлаш жоиз, Хитойда кўршапалакдан таом тайёрланади ва истеъмол қилинади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг