Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ибодат учун очилди

Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ибодат учун очилди

Фото: «Википедия»

Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди 70 кунлик карантиндан сўнг ибодат учун очилди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, масжид бугун, 31 май санасида, бомдод намози учун очилган. Масжид фаолияти соғлиқни сақлаш вазирлиги назорати остида бўлиб турибди.

Ал-Ақсонинг очилиши учун тайёргарлик 27 май санасида бошланган эди. «Вақф» ходимлари масжидни тўлиқ дезинфекция қилиб чиққан.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг