Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уйда чекиш тақиқланди — Таиланд

Уйда чекиш тақиқланди — Таиланд

Фото: «ЕНВ»

Бугун, 21 августдан Таиландда уйда чекишни тақиқловчи қонун кучга кирди. Кашандалар маиший зўравонлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин. Иш ювенал ва бошқа судларга оширилиши мумкин, деб хабар берди «ЕНВ».

Чунки пассив чекишдан энг кўп аёллар ва болалар азият чекади. Бугундан бошлаб улар Таиландда қурбон ҳисобланиши мумкин. Ҳар бир провинциянинг қайноқ линия рақами мавжуд бўлиб, унга қўнғироқ қилиш ва интизомбузарлик ҳақида хабар бериш мумкин.

Тамаки бўйича тадқиқот гуруҳи менежери Роначай Хонгсаконнинг сўзларига кўра, бунга, айниқса, аёллар дуч келишмоқда: 81 фоизи уйдаги пассив чекиш қурбони. Унинг таъкидлашича, бутун дунёда йилиги 430 минг киши пассив чекиш туфайли ҳаётдан кўз юмади. Унинг учдан икки қисмини аёллар ташкил этади. Айтишларича, Таиландда 10 миллион киши чекади ва йилига 72 минг нафар одам вафот этади.

Таиланднинг янги қонуни кашандаларни уйда чекишини тўхтатишига қаратилган. Энди одамлар 1300 рақамини териб, Оила ва ҳимоя марказига қўнғироқ қилиб, шафқатсиз муносабат ҳақида хабар бериш имкониятига эга. Иш ювенал ва бошқа судларга оширилиши ҳам мумкин. Бу қадам Таиландда, айниқса, жамоат жойларда чекишни ташлаш бўйича қўлланилган узундан-узун чора-тадбирларнинг сўнггиси ҳисобланади.

Айни вақтда меҳмонхонага киришдан 5 метр масофада чекиш тақиқланади: акс ҳолда ҳуқуқбузарлик учун 5 минг бат жарима тўланади. Аэропортларда чекиш мутлақо тақиқланади. Чекувчилар учун терминаллар ташқарисида махсус жойлар ажратилган. Пляжда чекиш ҳам ман этилади. 2018 йил февралида кучга кирган қонунга кўра бундайлар қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг