Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Усама бен Ладеннинг ўғли ўлдими?

Усама бен Ладеннинг ўғли ўлдими?

Фото: АР

АҚШ разведкаси Хамза бен Ладеннинг вафоти ҳақида маълумот олди. Аммо ҳозирча бу маълумотни тасдиқлашнинг имкони бўлгани йўқ.

Усама бен Ладеннинг ўғли қачон ва қандай вафот этгани борасида ҳеч нарса маълум эмас. Шунингдек, бу ҳодисага АҚШ махсус кучларининг аралашуви қанчалик бўлгани ҳам айтилмаган.

«Ал-Қоида» террорчилик ташкилоти Хамза бен Ладеннинг охирги мурожаатини 2018 йилда эълон қилган эди. У ўшанда Саудия Арабистонига таҳдид қилган ва мамлакат аҳолисини қўзғолон кўтаришга чақирган эди.

АҚШ ҳукумати феврал ойида Хамза бен Ладеннинг қаердалигини айтиб берган одамга 1 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот ваъда қилган эди. Таҳминларга кўра у 1989 йилда таваллуд топган ва отаси Усама бен Ладен сингари «Ал-Қоида» раҳбарлигига тайёрланаётганди.

Усама бен Ладен 2011 йилда АҚШ махсус кучлари томонидан Покистоннинг Абботобод шаҳри яқинидаги уйида ўлдирилган эди. Унинг танаси денгизга ташлаб юборилгани айтилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг