Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украинада сайлов якунланди. Экзитпол маълумотига кўра Владимир Зеленский — президент

Украинада сайлов якунланди. Экзитпол маълумотига кўра Владимир Зеленский — президент

Украинада президентлик сайловининг иккинчи тури якунига етди. Миллий экзитпол маълумотига қараганда Владимир Зеленский 73,2 фоиз овоз билан сайловда ғолиб чиқади. Унинг рақиби Петр Порошенко учун эса 25,3 фоиз сайловчи овоз бериши кутилмоқда.

112 Украина телеканали ва NewsOne томонидан ўтказилган экзитполга кўра Зеленский 72,5 фоиз овоз тўплайди, Порошенко эса — 27,5 фоиз. Худди шунга ўхшаш натижа «1+1» телеканали ўтказган сўровномада ҳам қайд этилган.

Владимир Зеленский сайловчиларга миннатдорчилик билдирди ва уларга ҳеч қачон панд бермасликка ваъда берди. У шу билан бирга ўз тарафдорларига ҳам раҳмат айтган.

Украинада маҳаллий вақт билан соат 20:00да (Тошкент вақти билан соат 22:00) сайлов участкаларида овоз бериш жараёни якунига етди. Экзитпол натижаларини шундан сўнг ҳисоблаб чиқиш имкони пайдо бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг