Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украинада чақалоққа Зеленский деб исм қўйишди

Украинада чақалоққа Зеленский деб исм қўйишди

Фото: «LIGA.net»

Украинанинг Закарпатье вилоятида ота-она ўз чақалоғига Зеленский деб исм қўйишди. Бу ҳақда Украина Адлия вазирлиги хабар берган.

Украинада охирги пайтларда камёб исмлар қўйиш урфга айланяпти. Леонард, Самеуль, Себастиан, Жан, Вогнедар исмли ўғил болалар, Оливия, Элиф, Ванесса, Глория исмли қиз болалар кўпайиб қолган.

Закарпатье «президентлар юрти»га айланяпти: мамлакат оммавий ахборот воситалари 2013 йилда вилоятда Янукович исмли уч ёшли бола борлигини ёзганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг