Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украинада 25 фоиз овоз ҳисобланди. Зеленский президентлик учун яққол етакчи

Украинада 25 фоиз овоз ҳисобланди. Зеленский президентлик учун яққол етакчи

Фото: «РИА Новости»

Украина марказий сайлов комиссияси мамлакат президентлиги учун сайловда овозларнинг тўртдан бир қисмини ҳисоблаб бўлди.

Тошкент вақти билан тонгги 06.40да бўлган ҳолат бўйича 25,3 фоиз овоз ҳисобга олинган. Унга кўра ҳозирча артист Владимир Зеленский етакчилик қиляпти. Унга 30 фоиз сайловчилар овоз берган. Иккинчи ўринда амалдаги президент бормоқда. Петр Порошенко учун 16,8 фоиз овоз берилган.

Собиқ бош вазир Юлия Тимошенко учун эса 13,3 фоиз сайловчилар овоз беришди. Яна бир номзод Юрий Бойко 11,3 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлди. Қолган номзодлар учун ўн фоиздан кам овоз берилган.

Эслатиб ўтамиз, сайловнинг биринчи туридаёқ ғолиб бўлиш учун 50 фоиз ва яна битта кўп овоз тўплаш лозим. Агар ҳеч бир номзод бунга муваффақ бўлмаса, иккинчи тур 21 апрелда бўлиб ўтади. Марказий сайлов қўмитасининг якуний протоколи эса 1 майга қадар эълон қилиниши лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг