Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Украина Бош прокуратураси» энди йўқ — ҳаммаси «офис»да ҳал бўлади

«Украина Бош прокуратураси» энди йўқ — ҳаммаси «офис»да ҳал бўлади

Фото: «Facebook»

Украина Бош прокуратураси фаолияти тўхтатилди ва Бош прокурор офисига айлантирилди. Бу ҳақда «РИА Новости» идоранинг расмий сайтига асосланиб хабар берди.

Назорат органи фаолиятининг қайтатдан ташкил этилиши доирасида номи ҳам ўзгартирилди.

Таъкидланишича, Украина Бош прокуратураси «сиёсийлаштирилган, таъсир доираларига бўлинган» ҳамда «идоравий урушларга» йўналтирилган идора эди. Унинг фаолияти украин фуқароларини асло қониқтирмаган: Разумков ижтимоий сўровномалар маркази маълумотларига кўра, сўралганларнинг 70 фоизи прокуратурага ишонмаслигини билдирган.

«Бош прокуратура тизимида адолат манфаатларига хизмат қилиш ўрнига олигархлар, сиёсий кучлар ва жамиятдаги бошқа таъсир кучига эга шахсларга ишлаган ёки ўз хизмат ваколатларидан фойдаланиб бойишга ружу қўйган прокурорлар жойлашиб олган эди», — дейилади идора сайтида.

Ислоҳотлар доирасида кадрлар қайта аттестацияланди ва талабга жавоб бермаган прокурорларнинг 55 фоизи (!)га жавоб бериб юборилган.

Украина Бош прокурори лавозимига 2019 йилнинг августида Адлия вазирининг собиқ ўринбосари, Украина президенти офиси раҳбарининг собиқ ўринбосари Руслан Рябошапка келган. Унгача УБПни Юлия Тимошенко ҳукуматининг собиқ ТИВ раҳбари, «Пётр Порошенко блоки»нинг собиқ етакчиси Юрий Луценко бошқарганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг