Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украина 30 йил ичида қарийб 11 миллион киши йўқотди

Украина 30 йил ичида қарийб 11 миллион киши йўқотди

Фото:«Day.kyiv.ua»

2019 йилнинг дастлабки саккиз ойида Украина аҳолиси 177 минг кишига камайди. Бу ҳақда Украина давлат статистика хизмати хабар бермоқда.

1 сентябрь ҳолатига, мамлакатда 41,976 миллион инсон истиқомат қилишаётгани айтилган бўлса, 2019 йил бошида бу кўрсаткич 42,153 миллионни ташкил қилган.

Вафот этганлар сони туғилувчилардан анча кўплигича қолмоқда, 100 та ўлим ҳолатига 53 та туғилиш тўғри келмоқда дея қўшимча қилган Департамент матбуот хизмати.

Шуни таъкидлаш жоизки, аҳолини баҳолашда Қрим, Севастополь ва Донбасснинг айрим ҳудудлари ҳисобга олинмаган.

Маълумот ўрнида, Украина аҳолиси 1991 йилда 52 миллионни ташкил қилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг