Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уч давлат Евроиттифоққа қўшилиш йўлида ўзаро меморандум имзолади

Уч давлат Евроиттифоққа қўшилиш йўлида ўзаро меморандум имзолади

Собиқ Иттифоқнинг уч давлати — Молдова, Украина ва Грузия Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ўз мамлакатларини Европа стандартларига мувофиқ равишда ислоҳ қилиш ва модернизация қилиш мақсадида қўшма меморандум имзоладилар. Бу ҳақда Balkan Insight хабар бермоқда.

Душанба куни Киевда Молдова, Украина ва Грузия бу тўғрисида ўзаро келишиб олганликлари маълум бўлди.

Молдова ташқи ишлар вазири Аурелиу Тсиоконинг таъкидлашича, ҳужжатни имзолаш орқали Европа Иттифоқига қўшилиш истагини билдирган уч мамлакат ислоҳот ва модернизация режаларини амалга оширишда давом этишлари ҳар томонлама давлатлар учун фойдалидир.

«Ушбу янги ташаббус Европа интеграцияси томон янада самарали ва биргаликда ҳаракат қилишимизга ёрдам беради. Украина, Грузия ва Молдова Европа Иттифоқи билан муносабатларда тенг ҳуқуқли мақомга эга бўлади», — деди Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба.

Грузия ташқи ишлар вазири Девид Залкалианининг таъкидлашича, меморандум муҳим сиёсий қадамдир. «Грузия, Молдова ва Украина Европага интеграциялашишнинг умумий мақсадини кўзламоқда. Бу бизнинг суверен танловимиз ва ҳеч бир куч уни ўзгартира олмайди», - деди Залкалиани.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг