Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияда қор кўчиши натижасида 8 киши ҳалок бўлди

Туркияда қор кўчиши натижасида 8 киши ҳалок бўлди

Фото: «ntv.com.tr»

Туркия шарқидаги Ванда қор кўчиши оқибатида 8 киши ҳаётдан кўз юмди, қутқарув ишлари давом этмоқда, дейди Бахчесарай раҳбари Меки Арвас.

Сешанба куни Ван губернатори Мехмет Эмин Бильмез хабарига кўра, Бахчесарай туманида қор кўчиши натижасида микроавтобуснинг камида тўртта йўловчиси ҳалок бўлган ва беш киши жароҳатланган.

Тахминан 300 нафар қутқарувчи қор кўчиши оқибатида ғойиб бўлган микроавтобуснинг иккита йўловчисини қидириш ишлари билан машғул бўлишган. Янги қор кўчкиси остида ичида 50 нафар қутқарув хизмати ходими бўлган бешта автомобиль қолиб кетди.

«Қор остидан 8 кишининг мурдаси олиб чиқилди, у ерда яна 50 тача одам қолиб кетган, қутқарувчилар тинмай ишламоқда», — дея хабар берди «NTV» телеканали.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг