Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия сайёҳларга ўз дарвозасини очади. Аммо бунинг бир шарти бор...

Туркия сайёҳларга ўз дарвозасини очади. Аммо бунинг бир шарти бор...

Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой.

Фото: “AA”

Туркия маданият ва туризм вазирлиги «Соғлом туризм сертификати» дастурини ишга туширди. 2020 йил ёз мавсумидан амалга киритиладиган дастур туризм соҳасидаги ходимлар ва меҳмонларнинг саломатлигини муҳофаза этиш бўйича кенг кўламли чораларни  ўз ичига олади.

Дастур маданият ва туризм, ички ишлар ҳамда ташқи ишлар вазирликлари иштирокида амалга татбиқ этилади.

Халқаро сертификатлаш идоралари томонидан бериладиган ушбу сертификат авиакомпаниялар, аэропортлар ва бошқа транспорт объектлари, тураржой сектори ҳамда умумий овқатланиш муассасаларида соғлиқни сақлаш, санитария-гигиена бўйича талабларга сўзсиз ижро этилишини таъминлайди.

«COVID-19 вируси туфайли бутун дунёда кўз кўриб қулоқ эшитмаган оқибатларга олиб келган карантин чоралари бугун тобора юмшатилмоқда. Жамиятнинг мўътадил ҳаётга қайтишида эса туризм соҳаси муҳим роль ўйнайди. Маданиятимизнинг ажралмас қисми бўлган меҳмондўстлик бизни биринчилардан бўлиб «соғлом туризм» форматига тайёр бўлишимизни тақозо этади», – дейди Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой.

Қайд этилишича, сертификатлаш тизими меҳмонларнинг ўз таътилларини хавфсиз ва тозаликка риоя қилинган ҳолда ўтказишини кафолатлашга йўналтирилган.

Туркияда ишга туширилган ушбу дастур «Йўловчилар саломатлиги ва хавфсизлиги», «Ходимлар саломатлиги ва хавфсизлиги», «Объектлардаги эҳтиёткорлик чоралари», «Транспорт соҳасидаги эҳтиёткорлик чоралари» каби 4 муҳим банддан иборат.

Йўловчилар саломатлиги ва хавфсизлиги қоидалари ташриф буюрувчиларнинг терминалга ниқобсиз киришини тақиқлаш, уларга текин ҳимоя ниқобини тарқатиш, аэровокзал/аэропортнинг кириш жойида тана ҳароратини ўлчаш учун тепловизорли камералар, дезинфекция воситалари ва кабиналарни таъминлаш каби махсус эҳтитёткорлик чораларини ўз ичига олади.

Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсойга кўра, айни пайтда туризмга далхдор объектларда дастурга ҳозирлик кўрилмоқда. 2020 йил 1 июндан оммавий ахборот воситалари орқали сертификат олган туристик соҳадаги ташкилот ва объектлар рўйхати эълон қилина бошлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг