Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия Россия газидан воз кечди

Туркия Россия газидан воз кечди

Фото: Reuters

Россия газининг Туркияга етказиб берилиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7 баробар тушиб кетди. 2018 йил билан солиштирганда эса ушбу кўрсаткич 14 баробарга пастлаган.

Бир вақтлар Туркия Россия газини сотиб олиш бўйича иккинчи ўринда турадиган йирик харидор эди. Аммо ҳозирги вақтда бу борада кўрсаткич анча пастлаб кетган ва Литвадан ҳам кейинги ўринда турибди.

Турклар сиқилган табиий газ импортини кенг йўлга қўйгани туфайли Россия газидан воз кечмоқда. Туркиянинг Botas компанияси борган сари АҚШ, Жазоир, Қатар ва Нигериядан сиқилган газ сотиб олишни кўпайтирмоқда.

Вазиятни ҳатто янги қурилган трубопровод ҳам қутқара олмаяпти. Шунингдек «Газпром»нинг энг йирик харидори бўлган Германия ҳам газ сотиб олишни 45 фоизга камайтирган. Натижада Россия компанияси ўз тарихида илк бор йилнинг биринчи чорагини зарар билан якунлади.

Россия бундай ҳолатда Европа учун нархни туширишга қарор қилди. Аммо яқин ҳамкорлар ҳисобланган Беларусь, Қирғизистон ва Арманистон ҳамон газни қиммат нархда сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Путин газ нархини тушириш бўйича Беларус талабига рад жавобини бергани хабар қилинган эди. Россия президенти бунинг учун ЕОИИда умумий бюджет ва солиқ тизими бўлишини талаб қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг