Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия Ироқ ҳудудига қўшин киритди

Туркия Ироқ ҳудудига қўшин киритди

Фото: «Globallookpress.com»

Туркия қуролли кучлари Ироқ шимолидаги курд ҳарбий бўлинмаларига қарши «антитеррор амалиёти» бошлади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бериб ўтган.

Хабар қилинишича, амалиёт 27 май оқшомида бошланган. Туркия армияси аввалига артиллерия ва авиация орқали зарба берди. Туркия мудофаа вазирлиги томонидан хабар қилинишича, амалиётдан мақсад «террорчиларни зарарсизлантириш ва уларнинг бошпанасини йўқ қилиш»дан иборат. Артиллерия ва авиация зарбасидан сўнг вертолётлар ҳимояси остида десант қўшинлари ҳужум бошлаган.

Туркия томони Сурия курдларига тегишли «Демократик иттифоқ»ни (PYD ва YPG) террорчилик ташкилоти, деб билади. Ушбу иттифоқ Сурия шимолидаги ҳудудларни назорат қилади ва уни анъанавий тарзда АҚШ қўллаб келади. 2018 йилнинг декабрида Эрдоган баёнот билан чиқиш қилган ва расмий Анқара Сурия ҳудудидаги террорчиларга қарши янги ҳарбий амалиёт бошлашга тайёрланаётганини айтган эди.

Туркия ҳарбий бўлинмалари Ироқ ҳукумати билан келишувга кўра 2014 йилдан буён мамлакат ҳудудида бўлиб турибди. Туркия армияси мутахассислари ироқлик кўнгиллиларни тайёрлашда иштирок этиб келади. Аммо 2015 йилнинг декабрида Анқара Бағдоднинг розилигисиз Ироқдаги ҳарбийлари сонини оширган эди.

Ироқ ҳукумати ушбу ҳолатга мамлакат суверенитетига даҳл қилиш, деб қарамоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг