Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Туркияга «патриот»ларини сотишга рози

АҚШ Туркияга «патриот»ларини сотишга рози

Фото: «Global Look Press»

АҚШ Давлат департаменти Туркияга «Patriot» зенит-ракета комплексларини сотишга розилик берди. Бу ҳақда 19 декабрь куни «Anadolu» агентлиги Пентагонга асосланиб хабар тарқатди.

«АҚШ Давлат депатаменти Туркияга 80 та «MIM-104E» ракета-тутувчилар ҳамда «Patriot» мажмуаси учун  60 та «PAC-3» ракеталарини сотиш ҳақидаги қарорни тасдиқлади», — дейилади хабарда.

Маълумки, Вашингтон Туркиянинг Россиядан «С-400» тизимларини келтиришига қарши. Агарда турклар руслардан ҳаво мудофаа тизимини харид қилишса америкаликлар уларга ҳам санкция жорий этиш билан таҳдид қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Москва ва Анқара «С-400» зенит-ракета комплекси бўйича 2,5 миллиард долларлик шартнома тузиши ҳақида 2017 йил ёзида хабарлар тарқаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг