Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп: «Хоҳласак Афғонистондаги урушда бир ҳафтада ғалаба қилардик, аммо...»

Трамп: «Хоҳласак Афғонистондаги урушда бир ҳафтада ғалаба қилардик, аммо...»

Фото: «Evening Standard»

Қўшма Штатлар Афғонистондаги урушни бир ҳафтада ҳам ютиши мумкин эди, аммо оқибатда ўн миллионлаб одам қирилиб кетган, мамлакатнинг ўзи эса «Ер юзидан супуриб ташланган» бўларди — Покистон бош вазири Имрон Хон билан музокаралар аввалида АҚШ президенти Дональд Трамп ана шу сўзларни айтиб ўтди.

Аммо Трамп бу йўл танланмаслигини айтиб, Афғонистон муаммоси музокаралар йўли билан ечимини топишига, бу жараёнда ҳамкорлар, жумладан, Покистоннинг ёрдамига умид билдирди.

Трампнинг айтишича, Америка ҳарбийлари Афғонистонда деярли 19 йилдан бери турибди ва бу ерда «полициячи функцияси»ни бажаряпти.

«Бу яхши эмас, ўйлашимча, Покистон бу борада бизга ёрдам беради, биз полициячи бўлиб қолишни истамаймиз», — таъкидлади Трамп.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг