Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп Хитой учун божни 10 фоизмас, 15 фоизга ўзгартирди

Трамп Хитой учун божни 10 фоизмас, 15 фоизга ўзгартирди

Фото: «24 TV»

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой товарлари учун кузга мўлжалланган божларни янада кўпайтирди, деб хабар берди «Reuters». «Ведомости» ёзишича, 1 сентябрдан Хитойдан келтирилаётган 300 миллиард долларлик молларга, илгари режалаштирилганидек 10 фоиз эмас, балки 15 фоизлик бож жорий этилади.

Бу ҳаммаси эмас, Трамп Хитойнинг 250 миллиардлик товарларига амалда бўлган 25 фоизлик божларни 1 октябрдан 30 фоизга оширишни мўжаллаяпти.

Пекин Американинг 75 млрд. долларлик товарларига бож жорий этиш ҳақида чиқарган қарорга Трамп шундай жавоб берди.

Америка томони ХХР билан музокараларга очиқлигини билдирди. Вашингтон-Пекин музокараларининг келгуси раунди сентябрда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг