Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Time»: Трамп ва Ким Чен Ин Нобель тинчлик мукофотига даъвогар

«Time»: Трамп ва Ким Чен Ин Нобель тинчлик мукофотига даъвогар

Фото: «RT»

«Time» журнали бу йил Нобель тинчлик мукофотини олишга даъвогарлар рўйхатини эълон қилди. Нашр АҚШ президенти Дональд Трамп, КХДР етакчиси Ким Чен Ин ҳамда Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Иннинг имкониятларини юқори баҳолади.

Ким Чен Ин ҳамда Мун Чжэ Ин Корея яриморолини атомдан холи зонага айлантириш бўйича ҳаракатлари учун Нобель тинчлик мукофотини олишлари мумкин. АҚШ президенти эса 2018 йил 12 июлида Сингапурда тарихда биринчи маротаба ташкил этилган АҚШ ва КХДР олий даражадаги учрашув ташаббускори сифатида шу мукофотга лойиқ деб топилиши мумкин.

Британиянинг «Ladbrokes» букмекерлик идораси Трампнинг ғалаба қозониш эҳтимолини 5 дан 2 нисбатда баҳолади. У мукофотни якка ўзи ёки иккала Корея раҳбарлари билан бирга қўлга киритиши ҳам мумкин.

Даъвогарлар орасида Каталония ҳудудий ҳукумати собиқ раҳбари Карлес Пучдемон (имконияти: 12 дан 1), Рим папаси Франциск (имконияти: 16 дан 1), шунингдек, БМТ Қочоқлар масалалари бўйича олий комиссари бошқармаси, Америка фуқаролик эркинликларини ҳимоя қилиш иттифоқи (ACLU) каби ташкилотлар ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Нобель тинчлик мукофоти ғолиби номи бугун, 5 октябрь куни эълон қилинади, тақдирлаш маросими эса Ослода 10 декабрь куни ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг