Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп «Уйда ёлғиз-2» фильмидаги ролини шараф деб билади

Трамп «Уйда ёлғиз-2» фильмидаги ролини шараф деб билади

Фото: «Youtube.com»

АҚШ президенти Дональд Трамп дунёга машҳур «Уйда ёлғиз-2» фильмида ўзи ижро этган омадли миллиардер ролини шараф деб билади.

Трампнинг таъкидлашича, ҳатто орадан шунча йиллар ўтишига қарамай, одамлар уни фильмда кўрганини айтишади. Гарчи улар сиёсатчини ҳар куни телевизорда кўришларига қарамай.

Кўпчилик ҳар йили, айниқса, Янги йил арафасида бу ҳақда эслатишади. Асосан кичик ёшдаги болалар: «Мен сизни ҳозиргина кинода кўрдим», дейишади. Улар телевизорда менга аҳамият беришмайди. Лекин кинода мени пайқашади, — дейди Трамп.

Президент «Уйда ёлғиз-2»ни яхши фильм деб ҳисоблайди.

Мен ўшанда ёшроқ бўлганман. Буни бажариш мен учун шараф эди, — дейди у.

Таъкидлаш жоизки, фильм 1992 йилда суратга олинган. Трамп меҳмонхонада олинган қисқа эпизодлардан бирида пайдо бўлади. У бош қаҳрамон Кевинга керакли хонани топишга кўмаклашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг