Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп мактабларни очишни талаб қилди — акс ҳолда пул берилмайди

Трамп мактабларни очишни талаб қилди — акс ҳолда пул берилмайди

Фото: РБК

Масофавий таълимни танқид қилган АҚШ президенти Дональд Трамп бўлғуси ўқув йилида мактабларни очиш кераклигини яна бир бор талаб қилди.

«Масофадан ўқитишни мактабдаги ёки кампусдаги таҳсил билан асло солиштириб бўлмайди. Ўқув муассасалари кузда очилиши шарт. Агар очилмас экан, нега унда федерал ҳукумат уларни молиялаштириши керак? Молиялаштирмайди!», — деб ёзди Трамп «Twitter»даги саҳифасида.

Коронавирус пандемияси оқибатида АҚШдаги деярли барча мактаблар март ойида ёпилган ва ўқув йили шу тариқа якунига етганди. Янги ўқув йилида мактаблар очиладими ёки таълим масофадан давом эттириладими — ҳозирча ҳеч ким билмайди.


Мавзуга оид: Шерзод Шерматов: «Cентябрда вазият енгиллашса, онлайн дарслар бўлмайди»


Мактабларни очиш қарори штатлар округлари доирасида қабул қилинади. Хусусий мактаблар ва университетлар, амалдаги қоидалар ва штатларнинг талабларидан келиб чиқиб, очилиш-очилмаслик борасида мустақил қарорга келади.

Трамп мактабларни очиш борасида губернаторларга босим ўтказиш нияти борлигини сешанба куни маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг