Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп Ким Чен Инни «ажойиб раҳбар» дея мақтади ва у давлати билан муваффақиятларга эришишини айтди

Трамп Ким Чен Инни «ажойиб раҳбар» дея мақтади ва у давлати билан муваффақиятларга эришишини айтди

Фото:«AL Jazeera»

Бугун Вьетнам пойтахти Ханойда иккинчи Шимолий Корея-АҚШ саммити бўлиб ўтмоқда.

РИА «Новости»нинг ёзишича, КХДР ва АҚШ раҳбарлари учрашувида Доналд Трамп Шимолий Кореянинг иқтисодий қудратли бўлишига ёрдам беришга ваъда берган.

Ўз навбатида Ким Чен Ин яна бир бор Корея яриморолини ядросизлантиришга тайёрлигини билдирган.

Шунингдек, Трамп Ким Чен Инни «ажойиб раҳбар» дея мақтаган.

Фото:«CNN»

«Албатта биз ўзимиз ва Шимолий Корея учун яхши бўлган келишувни имзолаймиз. Ким Чен Индек ажойиб раҳбар билан давлат кўплаб муваффақиятларга эришади» деди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, 27-28 феврал кунлари Ханойда икки давлат раҳбарлари учрашувлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Ким Ченнинг зирҳланган поездда Вьетнамга етиб келгани хабар берилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг