Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп Гренландияни сотиб олмоқчи

Трамп Гренландияни сотиб олмоқчи

Фото: «Newshub»

АҚШ президенти Дональд Трамп Гренландияни сотиб олиш тўғрисида бош қотиряпти, деб ёзмоқда «Wall Street Journal».

Оқ уйдаги манбага кўра, Трамп бир неча марта маслаҳатчиларидан Қўшма Штатларнинг Гренландияни сотиб олиш бўйича фикрларини сўраган ва у орол захиралари ҳамда унинг геосиёсий аҳамияти тўғрисидаги музокараларни катта қизиқиш билан тинглаган.

Таъкидланишича, бу оролни харид қилишдан кўзланган асосий мақсад Америка ҳарбий кучларининг Арктикада ҳозир бўлиш имкониятини кенгайтиришдан иборат.

Фото: «The Sun»

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда дунёдаги энг катта бу орол Данияга тегишли.

Сал олдинроқ АҚШ қирғоқ мудофааси бошлиғи ўринбосари вице-адмирал Дэниэл Абел Қўшма Штатларга Арктика ҳудудида Россия билан муваффақиятли рақобатлашиши учун олтита янги музёрар кераклигини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг