Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп G20 саммитида Путин билан учрашади

Трамп G20 саммитида Путин билан учрашади

Фото: ВВС

АҚШ президенти Доналд Трамп Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб ўтадиган G20 саммитида Владимир Путин билан учрашади. Бу ҳақда АҚШ президенти администрацияси томонидан хабар берилган.

Трамп шунингдек яна бир қатор давлатлар етакчилари билан учрашишни режалаштирган. Улар орасида Австралия бош вазири Скотт Моррисон, Япония бош вазири Синдзо Абэ, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Германия канцлери Ангела Меркел, Саудия Арабистони валиаҳд шахзодаси Муҳаммад бин Салмон, ХХР раиси Си Цзинпин ва Туркия президенти Режеп Тойип Эрдоган бор.

Доналд Трамп учрашув давомида Путин билан Эрон, Украина, Яқин Шарқ ва бошқа масалаларни муҳокама қилади. Шу билан бирга Трамп албатта АҚШ президентлиги учун ўтказилган сайловларга аралашув ва Венесуэла мавзусини ҳам кўтариши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг