Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп Эронга бериладиган зарбани сўнгги дақиқаларда тўхтатганини тан олди

Трамп Эронга бериладиган зарбани сўнгги дақиқаларда тўхтатганини тан олди

Фото: «Google.com»

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга бериладиган зарбани 10 дақиқа қолганда тўхтатиб қолганини тан олди. Бу ҳақда у Твиттердаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Трампнинг сўзларига кўра Америка ҳарбийлари Эрондаги учта объектга зарба беришга тайёр бўлган. Аммо АҚШ президенти генералларидан бири билан бўлган суҳбатда зарба натижасида 150 киши ҳалок бўлиши кутилаётганини эшитгандан сўнг тўхташ буйруғини берганини билдирган.

«Мен шошилмайман. Армиямиз қайта қуролланган ва жангга шай бўлиб турибди — бу армия ҳозирча дунёдаги энг яхшиси», — дейди Трамп.

Шу билан биргаликда АҚШ президенти санкцияларни яна-да кучайтирганини ва Эрон ҳеч қачон ўз ядро қуролига эга бўлмаслигини таъкидлаган. Эслатиб ўтамиз, 20 июн санасида Эрон ислом инқилоби корпусининг ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган разведка аппарати уриб туширилган эди.

Америка томони аввалига бу маълумотни инкор этди, аммо кейинчалик RQ-4A Global Hawk аппарати уриб туширилганини тан олди. RQ-4A Global Hawk — АҚШ армиясининг энг катта учувчисиз бошқариладиган аппаратларидан биридир.

АҚШ томони аппарат уриб туширилган вақтда халқаро сувлар устида бўлганини айтмоқда. Аммо Эрон томони RQ-4A Global Hawk ўз ҳудудида уриб туширилганини таъкидламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг