Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп 2024 йилдаги сайловларда ҳам иштирок этмоқчи

Трамп 2024 йилдаги сайловларда ҳам иштирок этмоқчи

АҚШ консерватив доиралари конференциясининг аксарият иштирокчилари собиқ президент Доналд Трампни 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида номзод сифатида кўришни исташмоқда.

Қўшма Штатлардаги навбатдаги президентлик сайловларида Трампнинг қатнашиши маъқуллаб йиғилганларнинг 68 фоиз қисми овоз берди. Ўз навбатида қатнашувчиларнинг 15 фоизи қарши чиқишди. Шу билан бирга, 68 фоиз овоз берувчи мамлакатнинг собиқ раҳбарининг сиёсий йўналишини ҳозирда ҳам сақлаб қолишини қўллаб-қувватлаганлар.

Бундан ташқари, республикачилар ичида алоҳида ёпиқ кўринишдаги сўровнома ҳам бўлиб ўтган. Ёпиқ сўровномада Трамп 55 фоиз овоз тўплаб биринчиликни забт этган. Иккинчи ўринни Флорида губернатори Рон Десантис эгаллаган - у 21 фоиз овозга эга. Жанубий Дакота губернатори Кристи Ноэм - 4 фоиз овоз олишга эришган. 

Тадбир давомида ўтказилган сўровнома натижалари Трампнинг нутқи олдидан жонли эфирда эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Доналд Трамп АҚШ тарихида икки бор импичментга чап берган президент саналади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг