Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Toyota»нинг бош идорасида ёнғин содир бўлди

«Toyota»нинг бош идорасида ёнғин содир бўлди

Фото: «Yangin»

Япониянинг маълум-у машҳур «Toyota R&D» компанияси бош идорасида ёнғин келиб чиқди, ходимлар зудлик билан кўчирилди, ҳозирча жароҳатланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган, деб хабар берди «NHK» телеканали.

Манбада келтирилишича, маҳаллий вақт билан тахминан соат 16:50 да шаҳар ёнғин хавфсизлиги хизматига бинонинг саккизинчи қаватида тутун чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушган. Айни вақтда воқеа содир бўлган жойда текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ёнғин сабаби ҳозирча номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг