Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўқаев 8 мартдаги концерт ва байрамларни бекор қилди

Тўқаев 8 мартдаги концерт ва байрамларни бекор қилди

Фото: «РИА Новости»

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев дунёда коронавирус тарқалгани боис хавфсизлик мақсадида 8 мартга бағишланган концерт ва байрам тадбирларини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Нурсултонда Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган концерт ва байрам тадбирларини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли, хавфсизлик мақсадида шундай қилинди. Азиз аёлларга бахт, соғлик, фаровонлик тилайман», — деб ёзади у «Twitter»да.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Қозоғистон ҳудудида айни вақтгача янги коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг