Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Толибон» Афғонистоннинг ички ишлар, молия ва таълим вазирларини тайинлади

«Толибон» Афғонистоннинг ички ишлар, молия ва таълим вазирларини тайинлади

Фото: CNN

«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг ИИВ, молия ва бошқа айрим тузилмалари раҳбарларини тайинлади, деб хабар берди «Росбалт».

«Pajhwok» ёзишича, Садр Иброҳим ички ишлар вазири бўлди, Гул Оға эса молия вазирлигини бошқаради. Разведка хизмати раҳбарлиги Нажибуллога топширилган.

Кобул вилояти губернаторлиги мулла Ширинга топширилган, мамлакат пойтахти ҳокимлигига Ҳамидулло Нўъмоний келган. Шунингдек, Афғонистонда таълим ва олий таълим вазирлари ҳам янгиланган, дейилади хабарда.

«Толибон» Aфғонистонни бошқариш учун 12 кишидан иборат кенгаш тузгани ҳақида ҳам хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг